ҚҚДУ ўқитувчиси “Қуёш нури“ Халқаро педагогик портали томонидан ташкил этилган халқаро танлов ғолиби бўлди

     Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси, филология фанлари номзоди, инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти Сейтова Дамегул Утарбаевна қатор лойиҳаларда илмий ишлари билан иштирок этиб келмоқда.

У “Қуёш нури“ Халқаро педагогик портали томонидан ташкил этилган халқаро танловининг “Илмий тадқиқотлар, лойиҳалар“ номинацияси соҳибаси. Унинг “The project-based learning as the means of enrichment of English curriculum” ишлари учун “Менинг мастер cлассим“ номинациясида биринчи даражали диплом билан тақдирланди.