Янгиликлар

Тўрткўлда ташкил этилган “IT Revolution“ форуми якунланди

14-15 июль кунлари Тўрткўл туманида ўтказилган “IT Revolution“ форуми ўз якунига етди. Қорақалпоғистоннинг турли нуқталаридан ташриф буюрган иштирокчилар икки кунлик форум давомида Журналистика, Робототехника, Медиа ва Маркетинг, Бизнес психологияси, Дастурлаш йўналишлари бўйича маҳоратли ва тажрибали менторлардан сабоқ олишди.

15 июль куни ташкил этилган ёпилиш маросимида иштирокчиларни туман ҳокимининг Давлат тилида иш юритиш бўйича маслаҳатчиси Давронбек Розумбетов, Тўрткўл тумани ҳокимият ахборот хизмати раҳбари Манзура Бекчанова, “Баркамол авлод“ болалар маркази директори Асия Ерназарова, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, форум президенти Акмал Сражатдиновлар тақдирлашди. Иштирокчиларга Сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимида Зоом платформаси орқали УзМТДП Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Феруза Ҳотамжоновна Муҳаммеджанова табрик йўллаб, форум иштирокчилари бн мулоқот қилди.

Маълумот учун, “IT Revolution“ форуми республикамизнинг бошқа туманлари бўйлаб ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

You may also like

Comments are closed.