Pay. May 23rd, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

«Ман-ман ва камтарин» китоблар…

1 min read

     Мана, Нукус шаҳримизнинг “Деҳқон Бозори”даман. Талаба бўлганим учун Инглиз тили фанидан китоб ҳарид қилиш мақсадида китоб дўконига тушдим. Аввалари “Бозорларда ҳамма нарса бисёр-у, китоблар кам бўлса керак”- деб ўйлардим…
Яхшиликка адашган эканман… У ердаги рангба-ранг китобларни кўриб, чеҳрамда табассум пайдо бўлди. “Оптом книга”-деган китоб дўконига бордим-у, нархини қарасам, 15 минг экан. Бошқа жойдан худди мана шу китобни 11 минг сўмдан сотиб олдим. Қизиқ, “Китоб дунёдаги энг қиммат баҳо хазина”, – дея нархини ҳам юксалтиравериш шартмикан?
2017-йил 12-феврал кунги китобни севгувчи Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тўғрисидаги” қарори ҳар ким китоб маҳсулотларини истаган нархда сотилиши учун қабул қилинмаган-ку?! Севимли Инглиз тилимни арзон баҳода олганим боис, “Бекажон”имнинг ҳам янги сонини бағримга босиб, “Талабалар турар жойи” га Автобусда қайтдим…

“Кар24” учун махсус Зуҳра Файзуллаева тайёрлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan