Янгиликлар

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди


Божхона органлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг республикамиз ҳудудида ноқонуний муомалада бўлиши ва ғайриқонуний савдосига қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ДХХ ҚР бошқармаси ва ҚР ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Тўрткул тумани “Мискин” йўл патрул хизмати масканида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Э.Ш бошқарувидаги Тошкент-Тўрткўл йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Кобалт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ҳолис-гувохлар иштирокида автотранспорт воситаси юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситасида қора целофан пакетга солинган скочланган қизил-оқ рангли коробка ичида 209 дона “Тропикамид 1,0%” ёзувли ва 165 капсула “Регапен” ёзувли сифати кафолатланмаган кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Ш омонат тариқасида мазкур дори воситаларини Тўрткул туманидан истиқомат қилувчи фуқаро Н.Сга олиб келаётганлиги аниқланди.
Тадбир давомида жами қиймати 60,5 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур “тропикамид” дори воситаси ва “регапен” таркибидаги моддалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги (№818-сонли) қарори иловасига киритилган бўлиб, ушбу кучли таъсир этувчи моддаларнинг суиистеъмол қилиниши инсон организми учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Мазкур холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

You may also like

Comments are closed.