Янгиликлар

Ҳозир йиғилиш бўлмоқда. Ўзбекистон яна кучайтирилган карантинга кириш хавфи борми?

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ёмонлашиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда мамлакатда кучайтирилган карантин қоидалари қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди. QALAMPIR.UZ мухбири бунга аниқлик киритиш учун Вазирлар Маҳкамасидаги манбаси билан боғланган:
“Манбанинг қайд этишича, айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 
Йиғилишда коронавирус билан боғлиқ ҳозирги ҳолат, карантин чораларини кучайтириш масаласи муҳокама қилинаётгани маълум қилинди. 
Йиғилиш якунида қабул қилинган қарорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилиниши кутилмоқда”, деб ёзилади хабарда.

You may also like

Comments are closed.