Янгиликлар

Расмий Kar24.uz сайтига жавоб: А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» йўли маблағ йиғилгач таъмирланади. Икки томонлама ҳаракатланиш учун янги йўлдан фойдаланилиш 11-майдаги авария туфайли эски йўл қайта очилди

18 июль куни kar24.uz сайти телеграмм каналида «Бизга ҳам қуёшли кунлар келармикан…» сарлавҳали халқаро аҳамиятга эга А-380 автомобиль йўлининг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани бўйича танқидий видеоматериал элон килинди. Мазкур автомобиль йўли бўйича аввал ҳам маълумот бериб ўтган эдик.
Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мазкур видеоматериал бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» автомобиль йўлининг 717-730 км ораси сайт телеграм каналидаги видеоматериалда сўз этилган бўлиб, автомобиль йўлининг мазкур қатнов қисми ҳозирда ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб ҳолатда. Таъмирлаш ишлари учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра автомобиль йўлининг 717-741 км оралиғи қатнов қисмига 9 млрд 205 млн сўм маблағ талаб қилиниши аниқланган ва мутахасислар томонидан нуқсонлар қайдномаси тузилган. Зарур маблағлар ажратилиши билан йўллардаги ноқулайликлар бартараф этилади.
Халқаро аҳамиятга эга А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» автомобиль йўлининг 679-741 км қисми Қаратаў йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корҳонаси тасарруфида бўлиб, автомобиль йўлининг 679-717 км оралиғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Шунунгдек, А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» автомобиль йўлининг мазкур оралиғида икки томонлама ҳаракатланиш учун янги йўлдан фойдаланилиб келинаётган эди. 2021-йил 11-майда ушбу йўлнинг 725-кмда ЙТҲ юз берди ва йўл патруль хизмати тақдимномасига биноан эски йўл қайта очилиб, ҳаракат бир томонламага ўтказилган.
Зарур маблағлар ажратилиши билан автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси Ахборот хизмати

You may also like

Comments are closed.