Ариққа тушган автоулов


Нукус шаҳридаги “Шароф Рашидов” кўчаси, Нукус Деҳқон бозори рўпарасида оқ рангли “Jentra” ариқга тушиб кетган. Воқеа 2019 йил 20 феврал, соат 01:12 лар чамаси рўй берди. Қорақалпоғистондаги ёғингарчилик ва қор ёғиши ҳалокатга сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Жабрланганлар ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Ҳодиса ҳақида ҳали расмий хабар келмади. Бу бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълумот кутамиз.

Kar24 учун махсус Темур БАТИРОВ