Журналистик суриштирув

Kar24.uz текширади: Тахиатошли фуқарога корхона раҳбарияти томонидан ҳеч қанақа босимлар ва шахсиятига тегувчи сўзлар айтилмаган

Тахиатош тумани ҳокимлиги туман фуқароси Ш.Халиллаевнинг Kar24.uz сайтига қилган мурожаати бўйича тегишли тартибда ўрганиш ишларини олиб бориб, қуйидагиларни маълум қилади:
Фуқаро Ш.Халиллаев ўз мурожаатида Тахиатош тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчиси ҳисобланиб, ўзи ишлаётган корхона раҳбариятидан норози эканлиги ва саломатлиги бўйича операция қилиниши кераклиги, бу бўйича корхона томонидан ҳеч қанақа ёрдам кўрсатилмаётганлиги, шу билан бирга корхона раҳбарияти ҳар хил босимлар ўтказиб келаётганлиги ва ишдан ҳайдашгача борганлиги айтилган.
Фуқаронинг мурожаати бўйича Тахиатош тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига сўровнома юборилган бўлиб, корхона раҳбариятининг туман ҳокимлигига берган маълумотига кўра, фуқаро Ш.Халиллаев 2021 йил апрель ойида онкология ва радиология тиббиёт марказида диагностикадан ўтиб келганидан кейин моддий ёрдам сўраб ёзган аризаси қаноатлантирилиб, корхона томонидан 1 059 746 сўм ва корхона касаба уюшмаси томонидан 490 000 сўм, жами 1 549 746 сўм миқдорида пул маблағлари ойлик маошидан ташқари паластик картасига ўтказиб берилган.
Шу билан бирга, фуқаро Ш.Халиллаевга корхона раҳбарияти томонидан ҳеч қанақа босимлар ва шахсиятига тегувчи сўзлар айтилмаган ва ҳозирда ўз ишини корхона хизматчиси сифатида давом эттираётганлиги маълум этилди.

You may also like

Comments are closed.