Ёнғин хавфсизлиги хизмати: Ўз ҳаётинг – ўз қўлингда!

   Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлган ёнғинларни тезкор бартараф этишда Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг рўли катта. Содир бўлган ёнғинларни тез ва зарарсиз бартараф этиш учун ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари куну тун шай ҳолатда хизмат олиб бораяпти. Ходимлар ўзларини хавфга қўйиб бўлса ҳам фуқароларнинг ҳаётини қутқариб қолишга доимо тайёр.

Ёнғинлар сони ўтган йилга нисбатан 2019-йилнинг шу кунигача 31,81 % га камайганлигини ва ёнғин натижасида фуқароларнинг тан жароҳатини олиш холатлари содир бўлмаганлигини куришимиз мумкин.
Ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан республикамизда ёнғинларнинг содир бўлиш ҳолатлари учрамоқта.

Содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқишига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан аҳоли яшаш жойларида носоз электр ва газ плиталаридан фойдаланиш, ёки оловга эҳтиётсиз муносабатда бўлиш оқибатида ёнғинларнинг содир бўлаётганини кўриш мумкин. Ёнғинларнинг кўпчилиги, аниқроғи 88,7 фоизи асосан аҳоли яшаш жойларига тўғри келмоқда. Масалан,
Жорий 2019 йилнинг 2 феврал куни Элликқаъла тумани Сарабий ОФЙ Сув қалъаси аҳоли пункти 139 уйда яшовчи 1964 йил туғилган фуқаро Б.С уйининг 20 кв.м том бостирмаси ёнғиндан ёниб зарарланди. Ёнғиндан 145кв.м майдони сақлаб қолинди.

9 феврал куни Нукус шаҳри «Қоскол-2» МФЙда яшовчи 1964 йил туғилган фуқаро О.Ж уйининг 15кв.м том бостирмаси ёнган. Ёнғиндан 80кв.м майдони сақлаб қолинди.
10 феврал санасида Чимбой тумани «Кызыл-озек» ОФЙда яшовчи 1986 йил туғилган фуқаро Д.Гнинг яшаш уйининг оловга эхтиётсизлик оқибатидан 25кв.м том бостирмаси ёниб зарарланган.

10 феврал санасида Элликқалъа тумани «Килчинак» ОФЙ Пахтачи МФЙда яшовчи 1963 йил туғилган фуқаро К.Бнинг иситиш печи мўрисининг носозлигидан хаммомининг 9кв.м том бостирмаси ёнган. Ёнғиндан 343кв.м майдони сақлаб қолинган.

17 февралда Беруний тумани Навоий ОФЙ, Лолазор аҳоли манзилида яшовчи 1993 йил туғилган фуқаро Г.Тнинг турар жойининг оловга эхтиётсизлик оқибатида 20 кв.м том бостирмаси ёниб зарарланган.

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва келажакда содир бўлмаслиги учун фуқароларимизнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши аҳамиятга эга масала ҳисобланади. Шунинг учун халқимиз бекорга ёнғин хавфсизлиги—ҳаёт хавфсизлиги деб айтмаган. Сизлардан ёнгин хавфсизлиги коидаларига амал килишингизни сўраб коламан.

Айбек Абдирахманов,
ҚР ИИВ ЁХБ катта муҳандиси,
Лейтенант
.