Кутилаётган жанг

     Боксга 10 ёшидан кириб келган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 1993 йил 7-июль санасида Бухорода туғилган. Рио 2016 Олимпиадаси кумуш медальи соҳиби.Хамюртимиз Профессионал рингдаги еттинчи жангини ўтказади. 24 февраль куни Мексиканинг Тихуана шаҳрида мезбон боксчи Эдгар Пуэртога қарши рингга кўтарилади.

Боксчимизнинг бўлажак рақиби Эдгар Пуэрто эса шу кунгача 37 та жанг ўтказган. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 11 маротаба мағлубиятга учраган (5 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.

Шаҳрам Ғиёсов эса бунгача профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб барчасида ғолиб бўлганди.