Pay. May 23rd, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Бизни нима кутябди?

1 min read

«Камбек»ми балки?
Голландия диёрида Реал матонат кўрсатди, Тоттенҳен Уемблида Б.Дортундга имкон қолдирмади, Мбаппе ва Ди Марияларга шунчаки тасанно, Ҳеч ким пайқамаган Римдаги ўйинда Рома ва занйололарга ўйин учун раҳмат айтишга мажбурмиз, Энфилда Бавария туриб бера олди қойил, Барселона деган кучга ҳам йиқилмаган Лионга миннатдор бўлишга арзишга иш қилгани учун ҳам миннатдормиз, Шалке04 натижани сўнгги дақиқаларгача ушлаб тура олмагани ҳам яхшиликкадир балки, эндиги навбат АТЛЕТИКОга.

Атлетико 2:0 Ювентус
Ювечилар томидан қараган бу трагедиядек бироқ ўша Барселона Лионга 3:0 енгилганда Барсачилар ҳам Реалчилар ҳам ўша 6:1 яна такрорланишига ҳеч ким шубҳага бормас эди. Сабаби Барса бизни уддалаб бўлмас топшириқни бажарган ҳолда оғзимизни ланг очиб қўйган эди. Барса учун одатий ҳол, Ювентус учунчи?
Нима деб ўйлайсиз Ювентус «камбек» қила оладими? Менимча буни мутлақо иложи йўқдек, яна билмадим. Роналду, Дибала, Пьянич, Къеллини, Бонуччиси заҳирасида Бернардески Эмре жанлар бор жамоадан натижа кутишга лойиқдир, балки. Аммо Рақиби ким эканлигини унутмасликка чорлайди бизни. Уддалаб бўлмас топшириқни зўр тарафи шунда-ки, ўз номи айтиб туриб бу уддалаб бўлмас. Юве буни уддалай оладими йўқми билмадим-у, Қила олишига фақатгина Ювечилар ишонмоқда ҳолос.

Ҳимояда чўққи, натижани ушлаб туришда энг, ўйинни «бузиб-сочиб» ташлашликда ибрат, Рақибни босимда ушлашдикда идеал, Дарвозабони маҳоратли, Мураббийи телба, Муҳлислари ғирт жинни жамоани устидан шунчаки босиб ўтишликка учун аввало ўша Барсадек ҳамма ишонтириш керак эди. Ана энди кўрамиз.

Ванда Метропалитанода Ювентус гол уришдан кўра гол ўтказмасликни кўпроқ ўйлади, ЕЧЛда тушунарсиз қоида борлигини ҳаммамиз биламиз яъни Сафар ўйинларида гол ўтказишдан кўра гол уриш муҳимлигини унутиб қўйишди шекилли. Атлетикода тескариси бўлди ҳаммасини шу ўйинда ҳал қилишмоқчи бўлди, лекин бу ЕЧЛ. 2:0 оҳирги пайтларда бир ўйин учун етарлимасдек туюлмоқда. Атлетико ўйин бошида яхшигина босим қилиб кўрди, кўрдингиз-ки ҳеч нимага эриша олмади. Иккинчи бўлимни 70-дақиқада атрофида Хименесни ва кейинчалик Годинни голи бўлмаган Туриндаги ўйинга бунчалик қизиқиш пайдо бўлмас эди, шунинг учун ҳам раҳмат айтишимиз даркор ўша Симеонега ўша Гризманн-у Облакларга. 0:0 бўлганда бу мақолани ҳам ёзмаган бўлар эдим балки.

М.Юнайтед 0:2 ПСЖ. Ҳудди шу ўйинга ўхшашиб кетади фақатгина натижаси. Бу ўйиндан бизни фарқи муҳлислик ва стадионда. Мабодо ПСЖ ўз уйида М.Юнайтедни (0:2) га енгиб, Олд траффорда
Погба, Мартиал ва Лингардларга кейинги жавоб ўйинга тушиш имкони бўлганда эди. Буни ҳам Ювентус ва Атлетикодан фарқи бўлмас эди, менимча.
Ювентусни умуман аҳволи бошқачароқ, уларда ўз стадиони ўз суюкли муҳлислари қаршисида икки баравар куч билан ўйнашига мендек ҳеч ким шубҳа қилмас эди. Энг осон иш нима эканлигини айтайми, ҳар бир фикрга қарши фикр топишдир. Бу ерда ҳам битта лекин бор, Атлетико ўзига ПСЖ ва Барсадан бемалол ўзига керакли ҳулоса чиқаришига имконият мавжуд. Уларни ҳолига тушмаслик учун 12-мартгача вақти, ақли ва ҳар томонлама шанси бор.

Кейинги ўйин тасаввури, таҳминимга кўра Туриндаги ўйинда Ювентус қаттиқ босим қилиб тезкор гол учун ҳаракат қилиб кўради, биринчи гол келса иккинчи ўз-ўзидан келаверади. Агар биринчи таймда буни имконидан чиқа олмас экан буёғи, Атлетико режасида кетаверади, иккинчи таймда Атлетикода Гризманн, Корреа ва Мораталар пуржина мисоли отилиб, қарши ҳужум деган нарса бор футболда шулар Ювени карахтликка учратиш эҳтимол йўқ эмас.
Дўстлар бизни ЗЎР ўйин кутиб турибди. Балки тариҳда қолар балки қолмас буниси энди фақат вақт кўрсатади.

Ғаниев Ислом.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan