“Наполи“нинг ёздаги режаси қандай?

     Янги мавсум А Серияда Футболда рақобат кучлилиги кутилаяпти. Италиянинг “Наполи“ клуби мавсумлар оралиғида ташкил этиладиган ёзги трансферлар даврида ўз таркибини кучайтиришни режа қилган.

Cорриере делло Спорт тарқатган хабарга қараганда неаполликлар шорт-листидан “Бавария“ ярим ҳимоячиси Хамес Родригес, ПСВ вингери Ирвинг Лосано ҳамда “Аякс“ ҳужумчиси Каспер Дольберглар жой олишган.

Колумбия футболчисининг трансфери 65 млн, мексикалик футболчининг трансфери 40 млн ҳамда даниялик футболчининг трансфери 17 млн еврога баҳоланмоқда.
Хамесга тўҳталсак жорий мавсум 18та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди. Лосано эса 31та ўйинда иштирок этиб ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. 26та ўйинда майдонга тушган Долберг ҳисобида эса 10та гол ҳамда 4та голли узатма мавжуд.