Оила қурган талаба қизларга енгиллик борми?

     Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ филологияси факультетида Республика ўсмирлар деспансери шифокор генекологи Лола Ўрозова билан талаба қизлар ӯртасида суҳбат ўтказилди. Унда оила қураётган ёшлар никоҳдан олдин тиббий текширувдан ўтишлари, юқумли касалликларнинг юқиш йўллари, туғруқ даври, гигиена, соғлом турмуш тарзи, она бўлишга таёргарлик ҳақида сўз борди.

Бундай суҳбатлар 11 февральдан бошланди. Ўқиш жараёнида оила қурган талаба қизлар туғруққа қадар дарсда бўлиши, ҳеч қандай енгилик йўқлиги сабаб қийинчиликларга учраши билан боғлиқ саволлар кўриб чиқилди. Ўқийдиган қизлар ҳомиладорлик даврида соатлаб бир курсидан силжимаслиги, камҳаракатлик фарзандининг ўсиб кетишига, дарс қолдириши, мавзуларни ўзлаштиришда муаммоларга юзлашиши, янги ҳаётга руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб қадам қўйишни унутмаслиги кераклигини билиб олдилар.