“Таслақ”даги жиноят

    Ўтган йил кузда Нукус шаҳридаги “Таслақ” деган жойда бир аёлни ўлдириб кетибдимиш, деган хабар тарқалди. Бу ҳақда ҳар ким ҳар хил маълумотга эга: кимдир “Орақбалғадағи аёлни битта ҳайдовчи ўлдирган деса, яна бошқаси қўшниси”, дейди. Мана шу воқеага оид хабар “Ғәрезсизлик ҳәм нызам” газетасида эълон қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг бўлим бошлиғи Азат Қипшақбаевнинг газетада ёзган маълумотларига қараганда, йўлидан адашиб, ичгиликка берилган Райгул исмли аёл ҳам бўлган. Нукус марказий Деҳқон бозорида қўл учи талаб ишлайдиган Айтбай исмли киши Райгулга элакишади.
Марҳума аввал ўқитувчилик қилган. Ҳаётдаги айрим муаммолар туфайли йўлдан адашади. Ишидан, обрўсидан айрилган у кўчада тунаб қоладиган одат ҳам чиқаради.
Бир куни икковлан бозорда ароқ ичиб, “Таслақ” тарафдаги “Аччиқ кўл” томонга боради. У ерда яна спиртли ичимликлар ичиб, кайфи-сафо қилади. Сўнг ўртасида келишмовчилик чиқиб, Айтбай аёлга мушт туширади. Ғазабда яна ароқ шишаси билан бошига уриб жараҳотлайди. Райгулнинг ҳали тирик эканлигини билгач, шу ердаги ипни олиб қастдан бўғиб ўлдиради. Ўзи эса узоқ туманга қочиб кетади.
“Қилмиш-қидирмиш”. Айтбайнинг бу жинояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан фош этилди. Айтбайнинг айби тўла исботланиб, Суд А. Палўановга 16 йил 6 ой муддатга қамоқ жазосини тайинлади.