Кар24 суриштирувидан кейин Тўрткўл туманидаги муаммо ҳал бўлди

     Хабарингиз бор, сайтимиз орқали Тўрткўл туманидаги намунали ёшлар уйи ҳақида суриштирув олиб борган эдик. У ердаги болалар майдончаси талабга жавоб бермайди, атроф-муҳит эса кўримсиз аҳволда эканлигини суриштирувда келтириб ўтгандик. Бундан ташқари канализация суви ҳам ташқарига оқиб, йиғилиб қолган.

Мазкур суриштирувдан кейин туман ҳокимияти вазиятни ўрганиб, муаммони ҳал қилишга ваъда беришганди. 22 февраль куни туман мутасаддилари ёшлар уйи фуқароларининг ҳар бири билан суҳбат олиб борди ва муаммо қуйидагича ҳал қилинадиган бўлди.

Фуқаролар “Тоза ҳудуд“ ДУК билан шартнома тузиб, канализацияни мунтазам тозалаб туришадиган бўлишди. Мазкур муаммо ижобий ҳал бўлди. Тўрткўл туманида кузатилаётган муаммолар бўйича суриштирувларимиз давом этади.