Фискал модули: Тадбиркорликда онлине назорат

     “Тошкент шаҳрида онлине назорат- касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ тажриба лойиҳаси ишга туширилиб маҳсулотларнинг сотилган вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда солиқ органларига Онлине узатилиши керак. Мазкур назорат машиналари орқали тушумларни назорат қилувчи автоматлаштирилган тизимни қўллаш режалаштирилаяпти. Бу тажриба орқали савдо ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар фискал модулини (уланган қурилманинг ҳисоблаш қувватини ишлатмаган ҳолда фискал маълумотларни криптографик ҳимоясини таъминловчи қурилма) рўйхатдан ўтказганидан сўнг ихтиёрий иштирок этиши мумкин. Янги модул зарур дастурий таъминот ва техник ресурслар билан беғараз берилади. Тадбиркорнинг шахсий маълумотлари ҳимояланади. Фискални рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлар солиқ ўргонларига шахсий кабинетлари орқали мурожаат қилади. Солиқ оргонлари 1 иш кунида рўйхатдан ўтганлиги ҳақида хабарнома юборади. 5 иш кунида тадбиркор фискал модулни бепул олиб кетади.

Манба: ҳуқуқий ахборот канали.