Yak. May 26th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Финал бошланишига оз қолди

      Юртимиз футбол ихлосмандлари кутган янги мавсумнинг бошланишига тобора оз фурсатлар қолмоқда. ПФЛ нинг расмий хабарига кўра “СуперЛига 2019“ 8 март кунидан бошлаб старт олади.

Тақвим юзасидан қуръа маросими эса 25 февраль санасида бўлиб ўтади.
Ундан аввал эса бизни бу йилги мавсумни норасмий очиб берувчи бахс яъни Ўзбекистон “Суперкубоги“ бўлиб ўтади.

Футбол мухлислари хабардор бўлганларидек унда мамлакат чемпиони ҳамда “ЛОКОМОТИВ“ ва кубок ғолиби “АГМК“ жамоалари иштирок этишади.

Тарихда бешинчи маротаба (1999, 2014, 2015, 2016, 2019) ўтказилаётган бу мусобақа, худди қолган совринлар сингари ҳар иккала жамоа учун аҳамиятли саналади.
Боиси, Олмалиқ жамоаси иштирокида бу мусобақа дастлабкиси бўлса, Локоматив эса ҳақиқатдан кучли эканлигини исботлаб, СуперКубокда икки марта ғалаба қозонган жамоа мақомини олишга асло қарши эмас.

АГМКдан фарқли ўлароқ Тошкент жамоаси бу мособақада икки маротаба ўз омадларини синаб кўрган ва 2015 йил соврин эгасига айланган.
Гарчи шундай бўлсада жамоаларнинг имкониятларини тенг деб баҳолаш мумкин.
Аслини олганда соврин учун даъвогарлик қилишга иккала жамоада ҳам сабаблар етарли.
АГМК янги мураббий, янги жамоа, янги куч билан, айниқса ОЧЛ доирасида учраган мағлубиятдан сўнг, қайсидир маънода унинг “хуни“ни чиқариб олиш учун,ғалабага эришиб, келгуси мавсумда етакчилар сафидан ўрин эгаллаш учун.
ЛОКОМОТИВ эса ҳақиқатдан етакчи, кучли жамоа эканлигини исботлаш, ўз мухлисларини қувонтирган ҳолатда, ғолиб чиқиб, янги мавсумни янгича мотивация билан бошлаш учун.
Куни кеча бўлиб ўтган ўйин олди матбуот анжуманида жамоа бош мураббийлари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Хусусан “Темирйўлчилар“ устози Андрей Фёдров, илк бор кубок финалда мураббий сифатида иштирок этаётганлиги,жамоа учун илк расмий ўйин бўлиши, аммо шундай бўлса ҳам жамоа бор кучи билан ҳаракат қилиши,қолаверса янги футболчиларга тўлиқ ишониши ва барчаси эртага ойдин бўлиши ҳақида айтиб ўтди.“Олмалиқликлар“ бош мураббийи Миржалол Қосимов эса, ортда қолган ўйинлардан хулоса чиқариб, ўз жамоаси яхши ўйин кўрсатишига ишониши ғалаба учун ҳар қандай имкониятни ишга солиши, қолаверса рақибдан асло чўчимаётганлиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек мутахассислар ўзларини ўта қийин ва оғир баҳс кутиб турганлигини ҳам таъкидлаб ўтдилар.
Кўрдикки ўзи учун янги бўлган мусобақадаги илк иштирок Қосимов жамоаси учун омадсиз якун топди. Аммо бу сафарчи?
Таркиб жиҳатидан ўтган мавсумдаги “Локо“га бироз ўхшамайдиган жамоани енгиш қанчалар осон(мушкул)?
Ёки тажрибага эга бўла туриб, “Дебютанд“ устидан зафар қучишни Локомотив уддалай оладими? Бу каби саволларга жавобни эса тез орада билиб оламиз.

ЛОКОМОТИВ вс АГМК жамолари ўртасидаги
мазкур баҳс, соат
16:00 дан бошлаб “ПАХТАКОР“ўйингоҳида старт олади.

Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

      KAR24.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. «KAR24.UZ» Гувоҳнома: №710177. Берилган санаси: 10.04.2019 йил. Муассис: «Kar24» News Media МЧЖ. Электрон манзил: kar24@mail.ru Телефон: +99891 2702198 Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kar24.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги ҳам мумкин.            
Kar24.Uz 2018-2019 | Web dizayner   BekWEB