Кировда уч яшарлик қиз боланинг ўлими бўйича жиноят иши очилди

      Бу воқеа бутун шаҳарни ларзага келтирди.
Яқиндагина “Щорса” кўчасидаги квартирада 3 яшарлик қизалоқнинг жасади топилди. Маълум бўлишича қизалоқнинг онаси кўчага чиқиб кетган ва бир неча кунгача уйга қайтиб келмаган. Буни оқибатида қизалоқ сувсизликдан азоб чекиб дунёдан кўз юмган.
Ҳозир қизалоқнинг 1997 йилда туғилган онаси қамоққа олинган.
Унинг нима сабабдан бундай қилгани ҳақида суриштириш ишлари олиб борилмоқда. Унга нисбатан бир неча Россиянинг жиноят кодексининг бир қанча бўлимлари бўйича айб қўйилган.
Қизалоқни қастдан, ўта оғир шароитда ўлдиргани учун қизалоқ онасини 8 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси ёки умирбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Бунга қўшимча Кировский ҳудуди Профилактика ва соғлиқни сақлаш бўлими ҳодимлари ҳам жазоланадиган бўлишди. Жиноят ишлари бўйича суриштириш ишларида она боласини таъминлай олмаган, ишсиз ва бола учун бериладиган нафақа пули тегишли антисанитария дори дармонларни ололмаган.
Ҳозирги вақтгача Профилактика ишлари бўйича ҳодимлар тамонидан қизалоқ ёки унинг онасига ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган хатто улар оила билан учрашишмаган ҳам! Бундан ташқари қизалоқни 8 ойлик пайтидаги тиббий кўрикдан ҳам ўтказишмаганлиги аниқланган ва бу ишлар бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган.

Кировда ушбу мудҳиш ҳодиса бўйича Россия Боллар Омбутсман бўлими ходими Анна Кузнетсова шундай изоҳлайди.

-Ушбу юз берган ҳодиса ўзининг энг шавқатсизлиги билан ҳаммани кўнглини яралади. Қандай қилиб ӯзингнинг қизалоқингни ёлғиз ташлаб кетиш мумкин. Бу воқеа бўлмаган деб айтишсин, ёлғон бўлишини жуда-жуда хоҳлардим! Лекин ушбу ҳодиса нимага содир бўлгани жумбоқлигича қолмоқда.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.