Pay. May 23rd, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Кар24га мурожаат йўллаган фуқаро тақдири нима бўлди?

1 min read

    Аввалроқ Хўжайлилик фуқародан Кар24 га мурожаат келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Мурожаатдан сўнг туман мутасаддилари фуқаро билан боғланишди.

Ўз мурожаатида “Тиббий дафтарча“си йўқотилгани ва бу сансолорликка сабаб бўлаётгани яъни “Тиббий дафтарча“ни излаб топишда муаммолар туғилаётганини келтирган эди.

23 февраль куни профилактика шифокорлари фуқаронинг уйига бориб, эндиликда йўқолган тиббий карта ўрнига янгиси очилиши ва юритилишини маълум қилишди. Бу ҳақда фуқаро тил хатида ҳам баён қилинган.

Шунингдек, фуқаро ўз тил хатида муолажа ва дори-дармон учун маблағ етишмаслиги, иш топишда ҳам ёрдам беришларини сўраган. Сайтимизга йўллаган мурожаатномасида ҳам бу ҳақида келтириб ўтганди.

Мазкур мурожаат юзасидан иш олиб боришда ҳамкорлик қилаётган туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирамиз. Умид қиламизки, саъй-ҳаракатлар ижобий томонга ўзгариб, муаммолар ҳал бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan