Бир йиллик армияга чақирув энди фақат баҳорда бўлади

    2019 йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари март—апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади (авваллари чақирув февраль—мартда эди). Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 22 февраль куни имзоланган қарорда белгиланган.

2018 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари март—апрель ойларида резервга бўшатилади.

Аввалроқ чақирув муддатларини кўчириш таклифи Шавкат Мирзиёевдан чиққани ҳақида хабар берилган эди. Мудофаа вазирлигининг изоҳлашича, қишки вақтдаги чақирув фуқароларнинг узоқ туманлардан йиғиш пунктларига келишларидаги қийинчиликлар, чақирув пунктларини иситиш каби бир қатор муаммоларни келтириб чиқарарди.