Тест синовларига киритилаётган муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумот

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси бўйича Давлат тест маркази ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди, деб маьлумот беради ОАВ.

Тадбирда абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини янада ошириш мақсадида уларга бир вақтнинг ўзида учта бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, уларга амал қилиш муддати уч йил бўлган сертификат тақдим этилиши, сертификатдан уч йил давомида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун фойдаланиш мумкинлиги билдирилди.

“Ўзбекистонда 2020/21 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар 5та фан бўйича имтиҳон топшириши режалаштирилмоқда, – деди Давлат тест маркази директори Мажид Каримов. – Абитуриентлар тест фанлари мажмуасини икки бўлимга ажратиб, яъни 3та мажбурий ва 2та ихтиёрий фандан имтиҳон топшириши назарда тутилмоқда. 2019 йилнинг сентябрь-октябрь ойида фанлар мажмуи маълум қилинади”.

Янги қарор лойиҳасида ўтган йил ва ундан олдинги даврда ўқишни тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўловни амалга ошириш тартиби таклиф этилган.

Матбуот анжуманига йиғилган журналистлар абитуриентлардан йиғиладиган пул нимага сарфланиши ҳақида савол беришди.

“Абитуриентлар биздан ҳаққонийликни таъминлашимизни талаб қилишмоқда, – деди ДТМ директори Мажид Каримов. – Абитуриентлардан тушган маблағларнинг 80 фоизи имтиҳонга ахборот коммуникация технологиялари воситалари, шахсни аниқлаш ва кузатиш камералари сотиб олишга сарфланади. Агар тест синови ўтказилаётган ҳар битта аудитория онлайн трансляция қилинадиган бўлса, бу катта харажат дегани. Бизда ўтган йили 1000 та гуруҳ шакллантирилган эди. 1000 та гуруҳ бу – 1000 та кузатув камераси дегани. Мақсад тест синовлари адолатли, шаффоф, холис ва очиқ тартибда ўтказилишини таъминлашдан иборат”.

Қолган маблағлар биноларнинг ижара тўловига, катта қувватли кондиционерлар, ота-оналар учун мониторлар билан жиҳозлашга ҳамда абитуриентларни ичимлик суви ва ручка билан таъминлашга йўналтирилиши айтилди.

“Биргина мисол, ўтган йили “Ўзекспомарказ” павильонининг ижара тўлови 15 кун учун 2 миллиард сўмни ташкил этган, – деди Мажид Каримов. – Бизда бунақа бинолардан 57 та бор”.

ДТМ директори ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиевнинг таъкидлашича, кириш имтиҳонларидан тушадиган молиявий маблағлар, шунингдек, тўрт мингдан ортиқ гуруҳ назоратчиларига тўланадиган иш ҳақи, уларга ташкил этиладиган тушлик, тест материалларини сифатли тайёрлаш, ўз вақтида белгиланган жойларга етказиб бериш, олиб келиш, сақлаш ва шу кабиларни қоплаш учун сафарбар этилади.

Мутасаддилар жорий йилда мактаб, лицей ва коллежларни тамомловчи ёшлар учун тест синовлари мутлақо бепул, ҳеч қандай тўловларсиз ўтказилиши тартиби сақланиб қолаётганини маълум қилди.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан ортиқча оворагарчиликлар ва харажатларнинг олдини олиш мақсадида уларни яшаб турган манзилида Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатга олиш йўлга қўйилади.

“Электрон ҳужжат топшириш имконини берадиган Universities.uz ҳали ишга тушмаган, – деди ДТМ директори. – Бу платформа таклиф сифатида кўриб чиқилмоқда