Қорақалпоғистонлик депутат Асқарга ёрдам берди. Қандай?

Кегейли тумани “Маданият” МФЙ фуқароси Асқар Дузелбаевга Халқ депутатлари туман кенгеси Депутати П. Юсупов ногиронлар арабачасини совға қилди. 1-гуруҳ ногирони, 1995 йил тўғилган Асқар туман кенгаши депутатига оилавий шароити яхши эмаслиги туфайли арабача ололмаётганлиги ҳақида мурожаат этади. Туман кенгаши депутати П. Юсупов ва Халқ демократик партияси Кегейли туман кенгеси раиси Ж. Торениязов томонидан ушбу масала ижобий ҳал этилди.
— Эътибор учун ташаккур. Мурожаатим ижобий ҳал бўлади, деб ўйламагандим. Оилавий шароитимни ҳисобга олиб, ғамхўрлик кўрсатаётгани учун раҳмат айтаман, — дейди А. Дузелбаев.