Қорақалпоғистонлик машҳур депутат Жамила Ниёзова вафот этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамила Ниёзова вафот этди, дея хабар бермоқда @davletovuz. Вафоти сабаби маълум қилинмаган.

Жамила Ниёзова 1958 йилда Нукус шаҳрида туғилган эди. 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос, юридик фанлари номзоди эди.

У Қорақалпоғистоннинг 8-Оқманғит сайлов округидан Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган, Саноат, савдо ва қурилиш масалалари қўмитаси аъзоси эди.

Маълумот учун, 2018 йил 7 июль куни Сирдарё вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Собит Турсунов ҳалок бўлган эди.