Қорақалпоғистонда ўйин-зонаси ташкил этиш бўйича инвестиция таклифини ўрганиб чиқмоқда

Айни вақтда, ҳукумат
Қорақалпоғистонда ўйин-зонаси (казинолар, қиморхоналар ва ҳ.к.) ташкил этиш бўйича инвестиция таклифини ўрганиб чиқмоқда, деб маьлумот беради ОАВ.
Тунги клубларга ташриф буюрувчилар 2018 йилда Берлинни 1,5 миллиард долларга бойитган. Бу ҳақда Club Comission ташкилоти тадқиқотига асосланиб, Inc. хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, клубларга ташриф буюрувчилар кунига ўртача 200 евродан пул сарфлаган — бу пул ҳам клублардаги, ҳам меҳмонхона, бар ва ресторанлардаги харажатларни ўз ичига олади.

Сайёҳлар орасида Бундестаг ва Бранденбург дарвозалари атрофида жойлашган клублар айниқса машҳур. Ҳар йили бу ерлардаги кўнгилочар ҳордиқ жойларига уч миллионга яқин клаббер келади.

Spot’нинг ёзишича, 2018 йилда Берлин ҳукумати клубларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион евро ажратган. Бу пуллар, хусусан, овоз изоляцияси ҳамда клублар ва унинг атрофида жамоат тартибини сақловчи ходимларга сарфланган.

Маълумот учун, 2018 йил ёзида Ўзбекистонда маълум вақт тунги клублар фаолиятига чекловлар ўрнатилди, баъзи тунги клублар фаолияти тугатилди, жамоатчиликнинг айрим вакиллари эса Ўзбекистон ёшларига тунги клубларнинг кераги йўқлиги, Ўзбекистонда тунги клубларни ёпиш зарурлиги ҳақида фикрлар билдирди.