Йўналишли таксилар йўл кира нархларини асоссиз оширмоқда. Kar24 ва Федерация муаммони ҳал қилди

Биз фойдаланиётган транспорт нархлари бизни қониқтирадими? Мазкур муаммо юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг туман шаҳар жамиятларига жами 8 та мурожаат келиб тушган бўлиб, унда асосан истеъмолчиларни қийнаётган муоммалари маршутли такси шофёрлари томонидан ўз ишларини баҳона қилиб, йўловчиларни ўз манзилига етказмасдан тушириб кетаётганлиги бўлса, яна бошқа истеъмолчилар томонидан йўл кира нархларининг сабабсиз оширганлиги ҳақидаги норзиликлар ташкил этади.

Жорий йилнинг 31 январь куни Чимбой тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Чимбой тумани “Таза жол” ОФЙ да истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан “Чимбой-Таза жол” йўналишида йўловчи ташувчи микроавтобуслар ҳамда йўналишли таксиларни йўл кира нархларининг асоссиз 2000 дан 2500 сўмга оширилганлиги ҳақидаги норозилик мурожаати рўйҳатга олинди. Ушбу масала юзасидан жамият ходимлари ҳамда Kar24 томонидан ўрганишлари олиб борилганида ушбу йўналиш “Жамалтранс” маъсулияти чекланган жамиятга қарашли эканлиги аниқланди ҳамда мурожаатда келтирилган масала бўйича топшириқлар берилиб, йўл кира нархи қайтадан 2000 сўм деб белгиланди.