Қараўзак туманида Жиноят ишлари бўйича судининг сайёр қабули ўтказилди

25 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди бошлиғи Г.Базарбаева томонидан Қараўзак тумани ҳокимияти иморатида сайёр қабул ўтказилди.

Эсим-ўзек ОФЙда яшовчи фуқаро Н.Жалғасбаев ўғли М.Жалғасбаевнинг ўзига тегишли бўлган молларини С.А ва Ш.М ўғирлашгани, уларга жиноят иши очилиб, ЖИБ Тахтакўпир туман суди томонидан кўрилиб 2018 йил 7 май куни ҳукм чиққанлиги, ҳукмга асосан Н.Жалғасбаевлар жабрланйвчи деб топилди. 3 миллион сўм пул ундирилиши тайинланиб, 2018 йил 26 июнь куни бажарилиш хати чиққанлиги, лекин бу бажарилиш хати шу кунгача ундирилмай, келтирилган моддий зиён қайтарилмаганини айтиб, бу масала бўйича амалий ёрдам бериб, пулни қайта ундириб беришни сўраган. МИБга мазкур мурожаат ўринланишини назорат қилиш топширилди.

Шу ва шу каби суд иши билан боғлиқ муаммолар сайёр қабул давомида ижобий ҳал этилиб, фуқароларга тушинтириш берилди.