Истеъмолчи доимо ҳақ, агар қонунни билса

Жорий йил 19 февраль куни Кўнғирот тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Кўнғирот тумани «Бандликка кўмаклашиш маркази»нинг ишчи-ходимлари иштирокида “Истеъмолчи ҳуқуқи доимо қонун ҳимоясида” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни юзасидан тушунчалар берилди ҳамда Кўнғирот тумани жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш ва уларнинг натижадорлиги хусусида ҳам иштирокчиларига кенг тушунчалар ва маълумотлар берилиб, тадбир якунида иштирокчиларни Федерация аъзолигига қабул қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.