Статистика: Элликқалъада жиноят ва ӯлим

2018 йил ярим чорагида Элликқалъа туманида ўлим ҳолати 589 кишини ташкил этди. Ўлим ҳолатига асосий сабаблардан бири автоҳалокатлар. Аёллар орасида анемия ва саратон касаллиги сони кўплиги натижасида вафот этиш ҳолати келиб чиққан.

Статистикага кўра, жиноят содир этиш масаласида ўтган йили Элликқалъа тумани биринчи ўринни эгаллаган. Йил давомида содир этилган автоҳалокатларнинг кўпчилигининг оқибати ўлим билан якунланган.

2019 йил статистикасига кўра январь ойида ўлим ҳолати 62 кишини ташкил этган, шундан 18 ёшдан ошган иккита шахс ўз жонига қасд қилган.