Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациянинг Таянч гуруҳи ташкил этилди

Қӯнғирот туманида бӯлгани каби 22 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги Нукус шаҳар бўлими мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан “Истеъмолчи ҳуқуқи доимо қонун ҳимоясида” мавзусида тадбир ўказилди.

Тадбирда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг Таянч гуруҳи ташкил этилди.