Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори ҚҚДУ ректори билан учрашди

Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори, филология фанлари доктори, ҳамюртимиз Азамат Акбаров Қорақалпоқ давлат университети ректори Аҳмад Реймов билан учрашди.

Учрашувда А.Акбаров университетнинг халқаро рейтингини кўтариш, масофавий таълим беришни ривожлантириш, тил илмига оид илмий изланишлар қилаётган ёш олимларнинг илмий мақолаларини хориж илмий журналларида чоп этишда кўмаклашиш, Қозоғистон миллий университети ва Пусан чет тиллар университети билан бирга ишлашиш, алоқаларни ўрнатишда ёрдам беришини билдирди.

А.Акбаров 25-28 февраль кунлари мазкур университетнинг ўзбек филологияси факуктети талабалар учун дарс ўтиш мақсадида ташриф буюрган.