Kar24 сайтига Тўрткўл туманидан мурожаат келди

kar24 сайтига Тўрткўл тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими қошида аҳолига хизмат кўрсатаётган ходимлар ариза тўлдиришда фуқаролардан 4000 сўмдан олишаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаатда келтирилишича, ходимлар анкета(бланка)ларни фуқароларнинг ўзларига эмас, аксинча ўзлари 4000 сўм эвазига тўлдириб беришмоқда.

Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИБ билан боғландик. Улар бу бўйича ўрганиш олиб борди ва kar24 сайтига жўнатган маълумотномасида келтиришича:

“Хизмат кўрсатиш хонасидаги ходимга ДУК томонидан касса аппарати ва терминал билан таъминланган. Кўрсатилган хизматлар учун чеклар фуқароларга бериб борилмоқда. Хизматлар учун белгиланган нархлар нусхаси фуқаролар учун кўринадиган қилиб деразаларга осилган. Нархлар кўрсатилган қоғозларни ҳар икки томонида қоғозда “Ҳурматли фуқаролар! Стол услуг хизматларидан фойдаланиш мажбурий эмас. Бланкаларни кўрсатилган намуналарга қараб ўзингиз тўлдиришингиз мумкин“.

Шунингдек, маълумотномада кўрсатилишича, фуқаролар бланкаларни ихтиёрий равишда ўзлари тўлдиришлари ёки ходимларга тўлдиртиришлари мумкин.