Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси тўлашдан кимлар озод этилади?

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги тоифага кирувчи шахслар арзон уй-жойни ипотека кредити асосида олганда дастлабки бадал суммаси тўлашдан озод этилади:
👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар (ҳокимликларда тузилган турар жой бўйича комиссиялар тавсияси асосида);
👉 мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар (Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши қарори асосида);
👉 ҳарбий хизматчилар (тегишли идораларнинг марказий аппаратлари ҳузурида марказий турар жой комиссияси хулосаси асосида).

Бундан ташқари, қуйидаги ташкилотларда ишловчи ходимларга фоизсиз ва қайтариш шарти билан дастлабки бадал суммалари тегишли ташкилот томонидан қоплаб берилиши мумкин
👉 судьялар, суд органлари ходимларига;
👉 давлат божхона хизмати органлари ходимларига;
👉 Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимларига;
👉 давлат солиқ хизмати органлари ходимларига;
👉 прокуратура органлари ходимларига.