Pay. May 23rd, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

«Ипотекабанк» Қорақалпоғистон Республикаси филиалида Федерациянинг Таянч гуруҳ ташкил этилди

1 min read

26 февралда АТБ «Ипотекабанк» Қорақалпоғистон Республикаси филиалида «Истеъмолчи ҳуқуқи — доимо қонун ҳимоясида» мавзусида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда АТБ «Ипотекабанк» Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси мутахассислари иштирок этди. Тадбир давомида Федерация томонидан иш фаолияти ва амалга оширилган ишлар тўғрисида айтиб ўтилди. Федерация томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг Таянч гуруҳ (бошланғиш ташкилот)ларини ташкил этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига асосан Таянч гуруҳ (бошланғиш ташкилот)ни ташкил этиш бўйича таклифлар киритилди ҳамда «Ипотекабанк» Қорақалпоғистон Республикаси филиалида Федерациянинг Таянч гуруҳ ташкил этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan