“KOICA” халқаро ташкилоти Қорақалпоғистонда: бепул корейс тилини ўргатиш бўйича таклифлар ва Кореага бориш тартиблари

Кореа халқаро ҳамкорлик агентлиги ва унинг Ўзбекистондаги офиси Қорақалпоғистонга волонтёрлик дастурини амалга ошириш учун ташриф буюрди. “KOICA”нинг волонтёрлик дастури менеджери Ким Ҳенжонг, ёш мутахассис Ли Чэенг ва менеджер ёрдамчиси Анвар Шомирзаев Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида бўлди. У ерда ташкилотнинг асосий вазифаси ва волонтёрлик дастурида иштирок этиш тартиблари ҳақида тушунчалар берди.
Айни пайтда таълим соҳаси бўйича “KOICA”нинг 1 нафар ходими Нукус давлат педагогика институтида талабаларга бепул корейс тилини ўргатиб келмоқда. Шу кунгача ташкилот турли давлатларга 500 га яқин волонтёрларни йўналтирган. Ҳар йили Ўзбекистондан кўплаб одамлар турли дастурлар бўйича Кореада малака оширади.
Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Қорақалпоқ давлат университетида ҳам бўлди. Университет ректори А. Реймов ташкилотнинг марказини очиш ва ҳамкорликда корейс тилини ўқитиш учун Жанубий Кореадан волонтёрларни жалб қилиш таклифи билан чиқди. Меҳмонларга совғалар топширилди.