Иккинчи “ЖАНГ“

Айни пайтда барча жамоалар учун мавсум ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Бир томонда ички чемпионатлар, иккинчи томондан чемпионлар лигаси ҳамда европа лигаси бахслари, хуллас футбол ишқибозлари деярли ҳар ҳафтада бир эмас бир нечта марказий ўйинларга гувоҳ бўлишмоқда. Бу орада февраль ҳам тобора поёнига етиб бормоқда. Гарчи шундай бўлсада бизни сўнгги кунларгача ҳам футбол нафаси тарк этмайди. Боиси бизни энг сўнгги дахшатли учрашув кутиб турибди ва айнан шу бахс ўзига хос “Футбол ойлиги“га якун ясаб беради.

2-роунд.
Маълумки 27 февраль санасида Испания кубоги ярим финали, жавоб учрашувидан ўрин олган баҳсда “Реал Мадрид“ ўз майдонида “Барселона“ клубини қабул қилади. Жамоалар иштирокидаги “Cамп Ноу“ да кечган бахсда нурсиз дурранг қайд этилгани, бўлажак ўйиннинг интригаси ва қийматини буткул ошириб юборди. Сабаби олдинда бир қадам кам финал, финалда эса жамоалар учун Барса ёки Реал эмас, “Валенция“ ёки “Реал Бетис“.

Хўш қаҳрамон жамоаларимизнинг қай бири шундай “ўрак“дан осонликча вос кечади?

Албатта биз осон рақиб деб айтаётган Валенция ёки Реал Бетис жамоалари ҳам ушбу босқичга шунчаки осонликча етиб келишмаган. Улар ҳам финалда иштирок этиб,кубокни бошлари узра баланд кўтаришни мақсад қилишган. Аммо ундан аввал мана бу даъвогарлардан бирини енгиши керак бўлади.

ИМКОНИЯТЛАР
Таъбийки ҳар иккала жамоа бош мураббийлари Испаниядаги иккала совриндан, ҳеч бўлмаганда бирини қўлга киритишга астойдил бел боғлаган.

Келинг оз моз “Хом чўт“ қилиб кўрайлик. Барселона жамоаси айни дамда Чемпионат турнир жадвалида йигирма бешта ўйин натижасига кўра 57 очко жамғарган ҳолатда биринчи поғонани банд этиб турубди. Яқин тақибчиси “Атлетико Мадрид“дан 7 очко илгарилаб кетганлигидан шуни англаш мумкинки, жамоанинг ишлари айнан Эрнесто Валверде ёзган сенарий асосида кетяпти. Қироллик клуби эса 48 очко билан учинчи ўриндан жой олиб турибди. Яқин тақибчиси “Хетафе“ни 7 очкога ортта қолдираётган бўлсада, чемпионлик поғонаси билан ўртадаги тафовут етарлича катта. Бу фарқни қисқартириш учун эса Сантяго Солари ҳамкасбидан фарқли ўлароқ кўпроқ меҳнат қилиши талаб этилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, кучлар тенг, Каталонияликларда кубокка бўлган эътибор юқори.
Мадридликларда эса ҳалиям имконият сақланиб турибди.
Меҳмонлар учун Мадридда тўп сураётганликлари ва рақиб дарвозасига киритилган ҳар бир гол икки карра уларнинг фойдасига ишлаши,айни муддао бўлиши мумкин. Майдон эгаларига эса минглаб мухлислар билан мезбон сифатида ҳаракат қилиши рухий устунликни беради. Аслини олганда ўйин ташқарисидаги ҳар қандай фактор учрашув бошлангунига қадар аҳамиятлидир. Ундан сўнг эса барчаси унутилади.
Бунинг устига Грантлар тўқнашувида.

ИККИ ЎЙИН, ИККИ СОВРИН.
Ортда қолган биргина баҳсни ҳисобга олмасак, кутилажак иккита эл классиконинг икки хил, аҳамияти, икки хил қиймати бор. Бундан кўринадики жамоаларнинг сўнгги иккита учрашувлари ё бирини чемпион қилади,ёки бир йўли икки нарсадан ҳам қуруқ қолдиради.
Бугун Барселона жамоасида 100-ўйинини ўтказиши мумкин бўлган Эрнесто Валверди жамоасида, юқорида айтиб ўтилганидек барчаси режа асосида. Реал Мадридни ҳам “Деярли“ шундай дейишимиз мумкин. Сабаби Сантяго Солари жамоани бир эмас, кетма кет иккита учрашувга тайёрлаши керак бўлади.
Хуллас бугунги оқшомда дунё эътибори “Сантяго Бернабеу “ ўйингоҳига қаратилса ажаб эмас, Боиси бугун барчаси ҳал бўлади ва жамоалардан қай биридир кубок учун катта қадам ташлайди. Биз эса бундан фақат ва фақат завқ оламиз.

Дадажон Фозилжонов.