“UZDOC 2.0: Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида доктарантура таълим сифатини ошириш”

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури доирасида бажарилаётган “UZDOC 2.0: Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида доктарантура таълим сифатини ошириш” лойиҳасида 2016 йил 15 октабрьдан бошлаб иштирок этиб келмоқда. Бу лойиҳа бўйича Европа ва Ўзбекистонлик шериклар ўртасида консорциум тузилди. Бу коесорциумга Европа мамлакатларидан Лоранд Эотвеш университети (Будапешт, Венгрия), Турин политехника университети (Турин, Италия), Гранада университети (Гранада, Испания), Брюссель Еркин университети (Брюссел, Бельгия), UNICA – Европа пойтахтлари университетлари тармоғи (Брюссел, Бельгия) униврсситетлари киради.
Ўзбекистондан бу консорциумга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент молия институти, Қорақалпоқ давлат университети, Қарши давлат университети, Наманган давлат университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент кимё-технологиялари институти, Ўзбекистон маданият ва санъат институти аъзо. Мазкур лойиҳанинг ўринланиш муддати 2019 йилнинг 14 октабрига қадар мўлжалланган.
Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида Доктарантура таълим сифатини яхшилашдан иборат:
Мазкур лойиҳа 4 босқичдан иборат:
Институционал таъминлаш системаси, сифатни таъминлаш элементлари ва механизмларининг интеграцияси, меҳнат ресурсларини ривожлантириш Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқариш ва бизнес билан алоқаларни янада кучайтириш.
Кўрсатилган мақсадларни амалга ошириш учун Европа ва Ўзбекистонли шериклар томонидан бир қатор учрашувлар, семинарлар ташкиллаштирилди. Масалан, Тошкент Молия институти, Тошкент кимё-технологиялари институти, Турин политехника университети, Гранада университетларида семинарлар ташкиллаштирилиб, доктарантура таълим даражасини ошириш, унинг ишлаб чиқариш ва бизнес билан интеграцияга қаратилган масалалар кўриб чиқилди.
Бу лойиҳа унда иштирок этаётган ОТМларнинг потенциалини кучайтиш, доктарантура таълим сифатини ривожлантириш ва модернизация қилишга сўзсиз ўз ҳиссасини қўшади.
Консорциумда Европа Иттифоқидан юқори ихтисослашган кадрларнинг иштироки ва Ўзбекистон томонидан Ўрта ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 7 ОТМнинг иштироки олий таълимнинг кейинги таълим системаси ҳолатини ўрганишга ва лойиҳа натижаларини кенг тарғиб қилишга имкониятлар яратиб беради.
Лойиҳанинг расмий Веб сайти: www.uzdoc.eu

Аллабай Арзиев.