Pay. May 23rd, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Тикувчи ишидан қониқмаган фуқаронинг пули қайтариб берилди

1 min read

Нукус шаҳри Даналар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Д.К Марказий хизмат кўрсатиш марказининг 4-қаватидаги тикувчилик тсехининг Э. Исмли тикувчисига 2018 йилнинг октябрь ойида пальто тикиш учун мато беради.

Лекин пальто тайёр бўлганида эса бичими умуман тўғри келмаслиги ва шу кунгача кетган харажатларни яъни жами 210 минг сўм тикувчи томонидан ҳар хил баҳоналар билан бермаётганлиги маълум бўлди. Мазкур вазият юзасидан Д.К Нукус шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг “Ишонч телефони“ орқали норозилик мурожаати йўллайди.

Ушбу мурожаат юзасидан жамият мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, фуқаронинг кетган ҳаражатлари қопланди ва истеъмолчига 210 минг сўм қайтариб берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan