Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар!

2019 йил 17 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Х.Т. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда интернет тармоғидаги “Apple New” реклама сайти орқали ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси “Жаден Гулдана”-деб таништирган шахс “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали у билан гаплашиб, Х.Т. 2 дона “iPhone XS” мобиль телефони сотиб олса, унга яна 1 дона мобиль телефони қўшиб беришини айтиб ишонтирганлигини, сўнг 2018 йил 26 декабрь куни Х.Т. Қўқон шаҳридаги банкнинг ҳалқаро электрон пул ўтказмаси орқали Ж.Гулданага 1200 АҚШ долларини ўтказганлигини, лекин шу кунга қадар мобиль телефонини ҳам пулларини ҳам қайтариб ололмаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар, агар сизга чет эл мамлакатларидаги нотаниш инсонлар интернет тармоғи орқали савдо-сотиқни амалга оширишни таклиф этаётган бўлса, ҳушёр бўлинг, алданиб қолманг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.