Эл классиколар сони тенглашди, аммо

Мухлислар шов-шувига сабаб бўлган «Эл классико»лар ҳам бирин кетин якунига етиб бормоқда. Олдинда эса бизни сўнгги, қайсидир маънода чемпионлик масаласини ҳал қилиб берувчи ўта қизғин баҳс кутиб турибди.

3-РОУНД
Олдингилари сингари бу ўйиннинг ҳам аҳамияти юқори. Боиси ЛаЛигада ҳам борган сари ғолиб жамоа номи аниқ бўлиб бормоқда. Келгуси тур эса барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Агар Реал ғалаба қозона олса Барса билан ўртадаги 9 очколик фарқ сезиларли даражада қисқаради ва кучли интрига юзага келади. Дейлик, мободо акси бўлса Қироллик клуби учун “Эртак“ поёнига етади. Таъбиийки, Барселона ҳам тайёр ошни олдириб қўйгиси келмайди, албатта. Шу боисдан ҳам улар ҳар галгиданда хушёр тортишса ажаб эмас. Чунки яраланган шер мисолидаги Реал анча хавфли. Боз устига уни ўзинг яралаган бўлсанг.

Бир томондан, шу кунларда иштаҳаси карнай бўлган “Барселона“, иккинчи томонда мағлубиятлардан безиган “Реал Мадрид“, қарангки учунчи томонда воқеани жимгина кузатиб келаётган “Атлетико Мадрид“. Мисоли “Бермуд Учбурчаги“. Хуллас, кутилажак эл классико кўп нарсаларга ойдинлик киритса ажаб эмас.

МАНТИҚИЙ ЯКУН(бўлиши мумкинми?)
Ортда қолган иккита килассикода, бир қарашда кучлар тенгдек кўриниши мумкин. Аммо чуқурроқ мушоҳада қилиб кўрилса қайд этилган натижаларнинг ҳеч қандай ҳайратланарли жойи йўқ. Барчаси оддий. Барселона кубок ярим финалнинг биринчи ўйинида ўзи учун қониқарли натижа қайд этди. Яъни танаввул қилишни бир мунча енгил нарслардан бошлаб асосий таомни Мадриддаги ўйин учун қолдирди. Сантяго Бернабеу да эса улар ўзлари учун ажойиб зиёфат уюштиришди.
Реал Мадрид эса хато қилди. Уларда, уйда қандай ўйин бўлишини ҳис этган ҳолатда вазифани, биринчи учрашувнинг ўзидаёқ, (ҳеч бўлмаганда 70%) ҳал этиш имкони бор эди. Аммо Сантяго Солари шогирдлари консентрацияни сақлай ола билишмади.

Қайд этилган натижада калаванинг бир учи футболчиларга бориб тақалади. Валвердида Реал билан ўйинга имкон қадар энг максимал таркиб билан келишга ҳаракат қилди. Тўғри бутунлай ротация қилди деб бўлмайди, чунки ярим финалдан олдин Севиля билан тўқнаш келди. Лекин мураббий имкон қадар муҳим футболчиларни асради,
кераклиларини танлай ола билди.

Сантяго Солари эса бир оз бошқача қарор қилди. Тўғри иқтидорли, меҳнаткаш, иштиёқли Винициус айни пайтда маҳсулдорлик намойиш этаяпти. Лекин мана бундай катта ва асосий ўйинларда тажрибага таяниб иш кўрган маъқулроқ. Яъни Бейл ёки қайдномага ҳам кирмаган Иско варианти мақбулроқ ечим бўлиши мумкин эди. Ўтган иш ўтди кетди. Ўйлаймизки иккала жамоа ҳам натижадан хулоса чиқариб кейинги учрашувга ҳар томонлама шай бўлишади. Акс ҳолда сенарий ўзгариши ёки барчаси мантиқий якун топиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

ВАЗИФА.
Нима бўлганда ҳам ҳали соврин қўлга киритиш учун имкониятлар етарли.
“Каталонияликлар“ ҳар бир турнирда ўз иштирокини давом эттиришаётганини ҳисобга олсак “Требл“ учун ҳам ҳаракат қилса бўлади. Бунинг учун улар кубок финалида “Валенциа“, ЙЧЛда “Лион“, ички чемпионатда Реал, Атлетико каби клубларни енгиши талаб этилади.

Мадридликларда эса асосий икки совринни эгасига айланиш учун имконият етарли. Буёғига жамоа ҳарактер кўрсатиши, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб ўзи учун мотивация йиғиши ва барқарорлик намойиш этиши керак бўлади.
Хўш, жамоалар ўзларига юклатилган вазифаларни қай даражада уддалай олишади?
Биз эса кўрамиз ва кузатишдан асло тўхтамаймиз.

ЛаЛиганинг 26-туридан ўрин олган РEАЛ МАДРИД ва БАРСEЛОНА учрашуви 2-март куни, тунгги соат 00:45 да “САНТЯГО БEРНАБEУ“ ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Дадажон Фозилжонов.