Pay. May 23rd, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Кегейлида ташкил этилаётган “Таянч гуруҳлар”

1 min read


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 04 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти инстутларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли Қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг Таянч гуруҳ (бошланғиш ташкилот)ларини ташкил этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига асосан Кегайли тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан идора, ташкилот ва ўқув муассасаларида “Истеъмолчи ҳуқуқи доимо қонун ҳимоясида” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида жамият томонида истеъмолчиларнинг ҳақ ҳуқуқлари, уларни қонун асосида ҳимоя қилиш мақсадида амалга ошириб келинаётган ишлар мисоллар билан батафсил тушунтириб ўтилди.

Жойларда таянч гуруҳларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритилиб, Таянч гуруҳ раҳбарлари сайланди. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan