Петербургда ёнаётган квартирани деразасидан сакраб 3 та инсон ҳалок бўлишди

Бугун 3 Март 2019 йил. РИА хабарлари.
Санкт-Петербургда ёнаётган квартиранинг деразидан сакраб 3 та инсон дунёдан ўтишди деб хабар беради ушбу ҳудуддаги Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги бўлими!

Қутқарувчиларнинг берган маълумотларига қараганда ёнғин ҳақидаги хабар эрталаб соат 10:56 берилган. Унда Ленской кўчасидаги ўн қаватли уйлардан 1 – бўлакидаги 10 – уй эканлиги акс этган.

Қутқарувчилар етиб келгунига қадар 3 та эркак ушбу 10 қаватли уйнинг ёнаётган 7 қаватидан сакрашган. Воқеа жойига етиб келган “Тез Тиббий Ёрдам” ходимлари уларнинг ўлимини қайд этишди ҳолос.
Ушбу ёнғин ҳақидаги тўлиқ ҳисоботда ёнғин шу куннинг ўзида эрталабги 11:16 бартараф этилган. Ёнғин туфайли ушбу 4 хонали квартиранинг 18 квадрат метри ёнғиндан зарар кўрган.

Воқеа жойида текширув ишлари олиб борилмоқда, ёнғин нима сабабдан келиб чиқгани ҳақидаги маълумотлар воқеа жойини тўлиқ ўрганиб чиқилгачгина берилади.