Алабамада Торнадо туфайли 14 тадан ортиқ одам дунёдан ўтди

Американинг Алабама штатида якшанба куни Торнадо туфайли 14 тадан ортиқ одам дунёдан ўтган. “Ли Джей Джонс” округи шерифининг сўзларига қараганда ўлган одамларнинг кўпчилигини ёш ва вояга етмаган болалар ташкил этади. “Бизнинг қўлимизда тасдиқланган 14 та одамнинг ўлганлиги ҳақидаги ҳужжатлар бор”, лекин ҳали бу тўлиқ ҳисобот эмас бир қанча одамлар табиий офатдан турли хил даражада зарарланишган, ҳали қидириш ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай ҳали бу аниқ ҳабар эмас, деб қўшимча қилди у.

Телеканал CNN да “Ли” округи яқинида 2 та катта яқинлашиб келаётган Торнадони кўрсатишганди. Ҳозирда Джорджия штатида 10.000 тадан ортиқ одам электр қувватидан узилиб қолган.

ИТАРТАСС хабарлари.