Тўрткўлда ўрта маълумотли мактаб етакчилари ишдан бўшатилади

Тўрткўл туманидаги мактабларнинг ўрта маълумотга эга жами 26 етакчиси ишдан бўшатилади. Бунга сабаб деб ўрта маълумотли етакчилар ўқувчи-ёшлар билан тўғри ишлаша олишмаётганликлари кўрсатилган.

Лекин, айрим мактаб ўқувчилари ўз етакчиларининг ишдан бўшаши бўйича шикоят билдиришган. Масалан, тумандаги 1-сонли мактаб ўқувчилари ёзган шикоятида кертиришича: ёшларга тўғри йўл кўрсатиш, яхши таълим-тарбия бериш учун олий маълумотли бўлиш шарт эмаслиги таъкидланади. Улар ўз етакчиларини лавозимидан бўшатмасликларини, ўқувчиларнинг хулқ-атвори, кўрсаткичлари айнан етакчисининг саъй-ҳаракатлари натижасида ижобий тарафга ўзгарганини ёзишган.

Бу масала бўйича ишлар давом этмоқда.