Қорақалпоғистонга португалиялик профессор Педро Жосе Аррифано Тадеу келади

Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалига Португалиядан Педро Жосе Аррифано Тадеу талабаларга дарс ўтиш учун келади. Филиалнинг матбуот хизмати маълумотига қараганда, хорижлик профессорнинг талабаларга ёшлар учун махсус дарс, мастер-класслар ўтиши режалаштирилган. Ўқитувчи рақамли усуллар билан янги педагогик методикалар бўйича зарур тушунчаларни беради.
Педро Жосе Аррифано Тадеу Гуардо политехника институти профессори ҳисобланади.