“Давр қизлари”да ким биринчи? Қорақалпоқ давлат университетда “Давр қизлари” танлови ўтказилди

Унда 9 та факультетнинг энг сара қизларидан иборат жамоалар қатнашди. 4 босқичдан иборат танлов баҳсларга бой ўтди. “Саломлашиш”, “сардорлар беллашуви”, “Саҳна кўриниши”, “Йигитлардан қизларга табрик” шартлари бўйича ўз куч ва имкониятларини синовдан ўтказди.
Шартлар натижалари ва энг намунали университет қизлари формаси билан юқори балл тўплаган Қорақалпоқ филологияси факультетининг “Қирқ қизнинг издошлари” жамоаси мутлоқ ғолиб, деб топилди. Ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.