Қорақалпоғистонда кечиккан автомашиналар ёки нега Cobalt ўз вақтида эгасига келмади?

Нукуслик фуқора Ж.К. Нукусда жойлашган автосалондан Cobalt автомашинасин олиш учун шартнома тузди. Унга кўра автомашина ўз вақтида етказиб берилиши керак эди. Аммо автосалон ваъдасида турмади. Истеъмолчи бундан норози бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қилди. Мурожаат бўйича Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўрганиш ишларини олиб борди. Кечиккан 30 кун учун автосалондан 219582 сўм (пения) истеъмолчи фойдасига ўндирилди.