KOICA ҳамкорлигида техник дастурлаш соҳаси бўйича Қорақалпоғистонда янги клуб ташкил қилинади

2019 йил 26 февралда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалига Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг волонтёрлик дастури координатори Ким Ҳен Жонг, менеджер ёрдамчиси Анвар Шомирзаев ва ёш мутахассис Ли Чэ Энг ташриф буюрган эди.

Тадбирда ўзаро ҳамкорлик масалалари мухокама этилди. Айниқса, техник ҳамкорлик ва алмашинувни рағбатлантириш мақсадида Волонтёрлик дастури билан таништириш ва Волонтёрларни таклиф қилишга оид семинар-тренинг кўпчилик Қорақалпоғистонликларда қизиқиш уйғотди.

KOICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган семинар-тренингдан сўнг ТАТУ Нукус филиалида волонтёрлик дастури асосида 2019-йил май ойидан бошлаб, техник дастурлаш соҳасига оид янги клуб ташкил қилинади. Дастурлаш бўйича 1 йил давомида KOICAнинг волонтёрлари томонидан махсус дарслар ташкил қилиниши режалаштирилди.