“Мўйноқга сувенирлар бўйича янги ғоялар керак”. Танлов старт олди

New Muynak City телеграмм канали канал қатнасчилари ўртасида Мўйноқ туманида ишлаб чиқариш имкониятига эга сувенирлар бўйича ғоялар танловини эълон қилади.
Танлов шарти: Қорақалпоғистон Республикасида топиладиган хом ашёлардан сувенир ишлаб чиқариш концепциясини ўйлаб топиш ва тасвирлаб бериш.
Ҳар бир танлов иштироқчиси 3 тадан ортиқ бўлмаган таклифларини юбориши мумкин. Таклифлар ўз ичига кўйидагиларни олиши шарт: фото (ёки расм) ва тушинтириш ( А4 форматида MS Word программасинда 1 варақдан ошмаслиги лозим).
Таклифлар 2019 йилнинг 5 апрель куни соат 18-00 гача қабул қилинади. Танлов комиссияси томонидан энг яхши деб топилган 7 та таклиф 2019 йил 12 апрель куни New Muynak City телеграмм каналинда довоз беришга қўйилади. Овоз бериш 2019 йил 17 апрель куни соат 18-00 да тухтатилади.
Танлов ғолиблари куйидагича мукафотланади:
1-ўрин: Смартфон
2-ўрин: Электр печи
3-ўрин: Блендер
4-7 ўринларни олган финал қатнашчилари 32 Гб ли флешка билан тақдирланади.

Ўз таклифларингизни 94 915-16-56 телеграмм рақамига юборишингиз мўмкин.