Болаларга янги йил туҳфаси

Тахиатошда файзга тўла, фаришталар назари тушган гўзал маскан бор. Бу –Тахиатош туман Болалар уйи. У ерда 34 нафар етти ёшгача бўлган болалар тарбияланишади. Дунёда бола қувончидан, бола шодлигидан яхшиси бўлмаса керак.Уларга қараб туриб баҳри дилингиз очилади.

Қорақалпоқ давлат университети, Қорақалпоқ филология факультети ҳамдақатор ташкилотлар Янги йил арафасида “Орзулар куни” деб номланган байрам-тадбири билан Болалар уйига ташриф буюрди. Кечада Факультет декани Қўнақбай Турдибаев, Болалар уйининг Бош шифокори Анжела Омирова, Университет Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Инжайим Сейтназарова, Республика Миллий тикланиш демократик партиясининг котибаси Айгул Ўтениязова, Журналистика таълим йўналиши 1Б гуруҳ раҳбари Қумар Бегниязовалар сўзга чиқиб,барчани кириб келаётган 2019 йил билан табриклади. Сўнгра, болажонларни узоқ куттирмасдан турли эртак қаҳрамонлари асосида саҳналаштирилган байрам дастури намойиш этилди.

Тадбирда болажонлар ўзлари севган мульт қаҳрамонлари билан рақс тушишди, шеърлар айтишди, турли ўйинлар ўтказди. Уларнинг топқирлиги ҳам синалди. Бу ерда таълим-тарбия олаётган болажонлар нақадар истеъдодлиги эканликларини кўрсатишди. Янги йилни Қорбобосиз, совғаларсиз тасаввур этиш қийин. Тадбирнинг энг кульминацион, энг ҳаяжонли нуқтаси ҳам ана шу бўлди. Ҳамма жўр овозда саҳнага Қорбобони чақирди. Болаларга ҳомийлар томонидан тайёрланган байрам совғалари топширилди. Тадбир якунида ҳамма учун севимли бўлиб қолган “Янги йил” қўшиғи жўр овозда куйланди.