Нукус тумани ҳақида биз билган ва билмаган фактлар

Статистик маълумотларга кўра, 2019 йил 1 январь ҳолатига Нукус туман аҳолисининг сони 49 100 га етган бўлса, шундан шаҳар аҳолиси 10 200ни, овул халқи 38 900ни ташкил этади.

2018 йил давомида туманда 968 чақалоқ дунёга келган. 283 ўлим ҳолати тизимга олинган. 385 ёш оилалар никоҳдан ўтган бўлса, 33 ажрим рўйхатга олинган.

2018 йил туман ИИБ профилактика инспектори Алписбай Турдимуратов “Шуҳрат“ медальи билан тақдирланди.

2018 йил Атамурат Даулетмуратов ИИ даражали, Жиғагул Турсинова ва Қалжан Қалбаевалар ИИИ даражали “Меҳнат фахрийси“, қишлоқ хўжалиги бўлими ходими Советбай Нарманов “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси“ ва “Қутанкўл“ МФЙ раиси Икрам Узақовлар “Маҳалла фахри“ кўкрак нишони билан тақдирланди.

Касаба уюшмалари томонидан 2018 йил давомида туман бўйича 64 нафар ишчи фуқаро санатотияларда дам олиб ўз саломатлигини мустаҳкамлашди. Шундан, таълим, илм ва маданият ходимлари 41, агросаноат комплекси ходимлари 14, медитсина ходимлари 6 ва давлат соҳасидан 3 та фуқарога йўлланма берилди.

Сиёсий партияларнинг Нукус туман Кенгашларига ўтган йил давомида 4542 нафар аъзо янгидан қабул қилинган. Шундан ХДПга 2060 та, ЎзЛиДеПга 1312 та, Миллий Тикланиш ДПга 604 та ва “Адолат“ ИДПга 566 та аъзо қабул қилинган.

2018 йилнинг 29 декабрь куни Нукус туманининг ташкиллаштирилганига 50 йил тўлиши муносабатига бағишлаб конференция ўтказилди.